“Реал” “Ливерпуль” билан Салоҳ борасида музокараларни бошлади
Спорт
−
16 Май 2019 6818 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби “Ливерпуль”нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммед Салоҳни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда.
Айни пайтда “қаймоқранглилар” раҳбарияти ушбу трансфер юзасидан музокараларни бошлади. Футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ливерпуль”нинг бошқа бир футболчиси Садио Мане Мадрид клубига ўтиши тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ ушбу мавсум АПЛда 22 та тўп киритган ҳолда мусобақа тўпурари бўлган эди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель