“Реал” клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашмоқчи эмас

Спорт

image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти Испания клуби 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортишини айтди. Турнирда 7 та клуб ўрнига 32 та жамоа иштирок этади.

“FIFA клублар ва футболчилар ушбу турнирда қатнашмаслигини унутмоқда. “Реал Мадрид”нинг битта ўйини 20 миллион евро туради ва улар бу пулни бизга бутун турнир учун бермоқчи. “Реал Мадрид” ҳам бошқа клублар каби таклифни рад этади”, дейди Анчелотти.

Маълумот учун, 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Америка Қўшма Штатларидаги стадионларда бўлиб ўтади. Турнир 15 июнда бошланади ва деярли бир ой – 2025 йилнинг 13 июлигача давом этади. 2023 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси финалда Бразилиянинг “Флуминенсе” клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made