“Реал” Италияда тўп тепаётган собиқ футболчисини ўз сафига қайтармоқчи
Спорт
−
26 Декабрь
1370Мадриднинг “Реал” клуби “Лацио” марказий ҳимоячиси Марио Хилани қайтаришга қизиқмоқда. Бу ҳақда Италиянинг “Lalaziosiamonoi” портали хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, “қироллик клуби” раҳбарияти 24 ёшли испаниялик футболчининг А Сериядаги ўйинларидан ҳайратда. Италиянинг яна бир гранди “Милан” ҳам Рим клуби футболчисига даъвогарлик қилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Хила 2018 йилдан 2022 йилгача “қаймоқранглилар” академиясида тўп тепган, шундан сўнг у 6 миллион евро эвазига “Лацио”га ўтган эди.
Жорий мавсумда Хила барча турнирларда 19 та учрашувда қатнашиб, 1 та гол урди. Умумий ҳисобда, ҳимоячи майдонда 1337 дақиқа ўтказди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси