“Реал” эшиклари Мбаппе учун шу ёзда очилмайди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе шу ёзги трансфер ойнасида Испаниянинг “Реал” клубига ўтмайди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, у “қаймоқранглилар”нинг мавсум оралиғида таркибни кучайтириш режаларига киритилмаган. Испания клуби 24 ёшли футболчи билан 2024 йилнинг январида – унинг ПСЖ билан келишуви тугашига олти ой қолганда шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқади. 

Таъкидлаш жоиз, июнь ойининг иккинчи ярмида Килианнинг қироллик клубига ўтиши билан боғлиқ хабарлар кўпайиб қолди, бироқ “Реал Мадрид” франциялик футболчини шу ёзда ўз сафига қўшиб олиш бўйича ҳеч қандай музокара ўтказмаган.

Мбаппе ПСЖга 2017 йилнинг ёзида келиб қўшилган. Ўтган мавсумда ҳужумчи 43 ўйинда 41 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Мбаппе “Реал”га 2022 йилнинг ёзида ўтиши мумкин эди, бироқ франциялик футболчи ПСЖ билан шартномани узайтиришга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг