“Реал” дербида ғалаба қозониб, финалга йўл олди
Спорт
−
09 Январь 1635 1 дақиқа
Кеча, 8 январь куни Испания Суперкубоги ярим финалининг иккинчи учрашуви Саудия Арабистонида бўлиб ўтди. Унда “Реал Мадрид” ўз ҳамшаҳарлари “Атлетико Мадрид” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Мадрид дербисининг 2-дақиқасидаёқ Федерико Вальверде жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очди. Шундан кейин Диего Симеоне шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун бир неча бор хавфли вазиятлар яратди, бироқ биринчи бўлимда бошқа гол қайд этилмади.
Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқада Вальверденинг узатмасидан сўнг, Родриго “Реал Мадрид”нинг иккинчи голини урди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Александер Сёрлот ҳисобдаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ, учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, “Реал Мадрид” ярим финалда ўз ҳамшаҳарлари устидан ғалабага эришиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди. Финал баҳсида Хаби Алонсо шогирдлари Каталониянинг “Барселона” жамоасига қарши майдонга тушади. Ҳал қилувчи учрашув жорий йилнинг 11 январь куни бўлиб ўтади.