“Реал” Дэвис учун курашда ютқазмоқчи эмас
Спорт
−
21 Сентябрь 2024 2469 1 дақиқа
Мадриднинг "Реал" клуби "Бавария" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайдиган 23 ёшли чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис билан шартнома имзолаш учун барча чораларни кўрмоқчи. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, Дэвис билан шартнома тузаётганда “қаймоқранглилар” раҳбарияти марказий ҳимоячи Лени Йоронинг “қизил иблислар” билан шартномасига таянади. Мадрид клуби анча вақтдан буён Йорони ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ футболчи “Манчестер Юнайтед”га ўтишга қарор қилган, бу эса “қироллик клуби”нинг Дэвисга янада қулай молиявий шароитларни таклиф қилишига сабаб бўлади.
Қайд этилишича, футболчининг ўзи Мюнхен клуби билан шартномасини узайтирмаслик борасида якуний қарорга келган ва “Реал”га ўтишга ижобий қарамоқда, лекин Англия чемпионати клублари ҳам Дэвисга жиддий таклиф билан чиқишга тайёр.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025