“Реал” Бундеслигадан Винисиусга ўринбосар топди

Спорт

image

Дортмунднинг “Боруссия” клуби юлдузи Жейми Гиттенс жорий мавсумда Европанинг кўплаб топ-клублари нишонига айланди ва ёш инглиз футболчиси учун яна бир даъвогар пайдо бўлди. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, “Реал Мадрид” Гиттенсга қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар 20 ёшли вингернинг Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида кўрсатган ўйинидан ҳайратда қолган

Мадридликлар Гиттенсни ҳужум қанотида Винисиус Жуниорга идеал альтернатив сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсумда Гиттенс Дортмунднинг “Боруссия” жамоасининг асосий таркибига кирди. У барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Боруссия Бундеслига Винисиус Жейми Гиттенс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг