“Реал” АПЛдан Куртуага ўринбосар топди
Sport
−
15:29 419 1 minute
“Реал Мадрид” жамоаси “Брайтон” дарвозабони Барт Вербрюггенни жамоа дарвозасини мустаҳкамлаш учун асосий номзод сифатида кўрмоқда. Мадрид клуби 24 ёшли нидерландиялик футболчини шартномаси 2026-2027 йилги мавсум охирида якунланадиган Тибо Куртуа ўрнига идеал вариант деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “Football Insider” хабар берди.
Манбаларга кўра, Вербрюггенда “Реал”га ўтиш имконияти пайдо бўлса, у бундай таклифни рад этмаслиги мумкин. Нидерландиялик дарвозабон жорий мавсумда Премьер-лиганинг тўққизта учрашувида иштирок этиб, олти марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. У ушбу кўрсаткич бўйича чемпионат етакчиларидан бири ҳисобланади. Ўтган мавсумда ҳам Вербрюгген дарвозаси дахлсиз сақланган ўйинлар сони бўйича лигада учинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, у Нидерландия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этган.
Вербрюггеннинг “Брайтон” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Шу сабаб клуб олдида футболчини келаси ёзда сотиш ёки унга янги шартнома таклиф қилиш имконияти бор.
“Брайтон” аввал ҳам топ-клублар футболчиларига қизиқиш билдиришига дуч келган. Шу боис клуб бу масалада шошилмасдан, пухта қарор қабул қилиши кутилмоқда. “Transfermarkt” портали Вербрюггеннинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.