“Реал” Анчелоттига қатъий вазифа юклади
Спорт
−
06 Январь 2025 8497 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби мураббий Карло Анчелоттининг ўрнига “Байер” устози Хаби Алонсони олиб келмоқчи. Бу ҳақда “Relevo” нашри хабар берди.
Манбага кўра, агар “қироллик клуби” мавсум якунида бирорта совринга эга чиқмаса, мураббий Карло Анчелоттини истеъфога чиқаради ва унинг ўрнини Хаби Алонсо билан тўлдиради. Клуб раҳбарияти Анчелоттидан Ла Лига ёки ЕЧЛ ғолиблигини кутмоқда. Агар соврин қўлга киритилса, Карло 2025/26 йилги мавсум охиригача, яъни шартномаси тугагунча жамоада қолади. Шу билан бирга, Алонсонинг ҳам леверкузенликлар билан келишуви якунига етади.
Маълумот ўрнида, “қаймоқранглилар” Ла Лига 19-туридан кейин 43 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Клуб ҳамшаҳарлари “Атлетико”дан 2 очко олдинда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель