“Реал” афсонаси Лондон клубини бошқариши мумкин
Спорт
−
13 Май 2023
6170“Бавария”нинг собиқ бош мураббийи Юлиан Нагельсманн “Тоттенхем”ни бошқармайди. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.
Манбага кўра, инглиз клуби немис мутахассиси билан ҳамкорлик қилиш бўйича ҳеч қандай музокара ўтказмаган. “Тоттенхем” раҳбарияти мураббийни ҳурмат қилади, аммо Нагельсманн “шпорлар” мураббийлиги учун ягона номзод эмас.
Қайд этилишича, “шпорлар” раҳбарияти “Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Нагельсманн жорий йилнинг 24 март куни “Бавария” бош мураббийлигидан бўшатилганди, орадан икки кун ўтиб “Тоттенхем” ва жамоа бош мураббийи Антонио Конте ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилди. Райан Мейсон жорий мавсум охиригача “шпорлар”ни бошқаради, аммо клуб аллақачон янги бош мураббий излашни бошлаб юборган. Жамоа ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.