“Реал” аъзоси Ла Лиганинг энг яхши футболчиси бўлди
Спорт
−
22 Ноябрь 2024 3119 1 дақиқа
Испания футболчилар ассоциацияси “Реал Мадрид” юлдузи Жуд Беллингемни расман Ла Лиганинг 2023/24 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси, деб топди.
Ўтган мавсумда Ла Лиганинг 28 ўйинида Беллингем 19 гол ва 6 голли узатмага муаллифлик қилди. У “Реал Мадрид”нинг ўтган мавсумдаги энг яхши тўпурари ва Ла Лигадаги 3-тўпурар бўлди, бироқ, жорий мавсум Беллингем учун унчалик яхши ўтаётгани йўқ. Англиялик ярим ҳимоячи Ла Лиганинг 8 та ўйинида атиги 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, 21 ёшли Беллингем 2023 йилнинг ёзидан буён “қироллик клуби” сафида тўп тепмоқда. У “Реал” сафида Европа Чемпионлар лигаси, Ла Лига ва UEFA Суперкубогида ғолиб бўлди. Унинг Мадрид суперклуби билан шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 180 миллион еврони ташкил этади.
Live
Барчаси