“Реал” 90 миллион еврога баҳоланаётган англиялик футболчини трансфер қилмоқчи

Спорт

image

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "Реал"нинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар берди. 

Манба хабарига кўра “қироллик клуби" жорий мавсум якунида 19 ёшли англиялик футболчининг трансферини расмийлаштиришни режалаштирган.

Марказий ярим ҳимоячи 2020 йилнинг ёзидан буён "Боруссия" клубида ўйнаб келмоқда. Жуднинг дортмундликлар билан билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 90 миллион еврони ташкил қилади.

Бундеслиганинг жорий мавсумида Жуд Беллингем 12 ўйинда 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

"Реал"

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг