“Реал” Ла Лига жадвалида биринчи ўринни эгаллади

Спорт 2593
image

Испания чемпионатининг 21-тур доирасида "Реал" жамоаси "Вальядолид" устидан ғалаба қозонди.

Олинган уч очко сабаб Зинедин Зидан шогирдлари 100 кун ичида илк бор Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Aйни пайтда, "қаймоқранглилар" ўз арсеналида 46 очкога эга ва "Барселона" дан уч очко олдинда.

Аввалроқ, энг сердаромад клублар рейтингида илк бор “Барселона” клуби биринчи ўринни қайд этган, ундан кейинги ўринни эса Mадриднинг “Реал” жамоаси банд қилган эди.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3
Теглар
t
×