Райан Гарсия фаолиятини якунлади

Спорт

image

Собиқ Бутунжаон бокс кенгаши (WBC) вақтинчалик чемпиони ва WBC Silver йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Райан Гарсия фаолиятини якунлади. Бу ҳақда спортчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Мен расман нафақага чиқдим. Коррупция жуда кўп, мен бундан чарчадим. Мен актёрлик фаолиятини бошлашим ёки қўшиқ айтишим мумкин. Машғулотларда давом этаман. Энг ачинарлиси, мен ажойиб боксчи эдим. Кетаётганимдан хафаман, чунки боксни яхши кўраман”, дейди Гарсия.

Апрель ойида Гарсия ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан ҳамюрти Девин Хейни мағлуб этди, аммо кейинроқ Гарсиянинг допинг тестида тақиқланган моддалар борлиги маълум бўлди.

25 ёшли Гарсия профессионал рингда 26 та жанг ўтказиб, 25 та ғалаба (20 таси нокаут) ва 1 та мағлубият қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Райан Гарсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг