Хонанда Равшан Намозов вафот этди
Маданият-санъат
−
24 Сентябрь 2022
57162Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Равшан Намозов узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг 61 ёшида вафот этди.
Равшан Намозов 1961 йилнинг 10 июлида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. Термиз мусиқа билим юртини тамомлаб, отаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Намозов ва Шокир Маҳмудовдан сабоқ олган.
У фаолиятини 1989 йили ташкил этилган “Қарс” гуруҳида бошлаган. У 1985 йил Германия ўтказилган “Ёшлар фестивалида” ва 1989 йили Олмаота шаҳрида ташкил этилган “Осиё овози” кўрик танловида Гранд-Прини қўлга киритган. 1991 йилдан буён яккахон ижод қилаётган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.
Хонанда замонавий сурхон қўшиқлари билан тингловчиларга яхши таниш. Унинг “Чипрадалли”, “Ковушим”, “Ёр-ёр ёрон-эй”, “Биё-биё”, “Хаёл” каби қўшиқлари санъат шинавандаларининг кўнглидан жой олган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси