Равшан Эрматов ОФКнинг Марказий Осиё бўйича вакили этиб сайланди

Спорт

image

Бугун Баҳрайнда Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК)33-Конгресси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Осиё футбол конфедерацияси Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вакили сифатида сайланди. Бу ҳақда ОФК ўз расмий сайтида маълум қилди.

Қайд этилишича, ОФК Ижроия Қўмитаси янги таркибининг ваколат муддати 2023 йилдан 2027 йилгача этиб белгиланган.

Маълумот учун, Равшан Эрматов 2019 йилгача FIFA рефераси сифатида фаолият юритган. Эрматов ўша йили ЎФА вице-президенти этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрматов Баҳрайн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг