Равшан Эрматов ҳакамликдан кетди

Спорт

image

Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ФИФА рефери сифатидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Алишер Никимбаев хабар берди.

Шу муносабат билан Осиё футбол конфедерациясида алоҳида маросим ўтказилди. Равшан Эрматовнинг каръераси 16 йил давом этди.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ҳисобланади.

Маълумот учун, Равшан Эрматов халқаро фаолиятини 2003 йили ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан бошлаган. У 3та Жаҳон чемпионатида 11 та ўйинни бошқарган ва бу борада рекордчи саналади. Шунингдек, у 2 марта Осиё Кубоги финалини, 1 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалини бош ҳакамлик қилган. Эътиборлиси, Эрматов 5 бор Осиёнинг энг яхши ҳаками деб тан олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Равшан Эрматов футбол

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг