Расмий Тошкент халқаро ташкилотларнинг бесоқолбозлик бўйича талабини бажарадими? Сўз омбудсманга
Жамият
−
19 Март 2021
15930Бир неча кундирки Ўзбекистон жамоатчилиги орасида бир жинслилар ўртасидаги муносабат масаласи кун тартибида турибди.
Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг расмий Тошкентга Ўзбекистон жиноят кодексидан ноанъанавий жинсий ориентация вакилларига қўлланадиган жазони бекор қилишни сўраб мурожаат йўллагани сиёсий ва диний доира вакилларининг эътирозига сабаб бўлмоқда.
Албатта, ушбу сўровни қондириш таклифини билдираётган "ақли расо"лар ҳам йўқ эмас.
Human rights watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистоннинг янги Жиноят кодексидан лейсбиянка, гомосексуалист, бисексуал ва трансгендерларга нисбатан жазони бекор қилишни сўраяпти. Хўш, расмий Тошкент ташкилот талабини қондириши мумкинми? Ўзбекистондаги ҳуқуқ фаоллари нима дейди?
Бугун, 18 март куни QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова билан мулоқот қилиб, юқоридаги саволлар билан юзланди.
“Бу масалага қисқа жавоб беришим мумкин. Ўзбекистон қонунларида бу [бир жинслилар ўртасидаги муносабат] тақиқланган. Ўйлаймизки ҳаммамиз мазкур қонунларга амал қилишимиз шарт”, дейди Эшматова.
Бу масала одамлар орасида тобора қизғин муҳокама қилинаётгани сабабли QALAMPIR.UZ жамоатчиликка яхши таниш бўлган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси Аброр Мухтор Алий билан “Миллат номуси хавф остида ёхуд бесоқолбозлик – беорлик” мавзусида жонли эфирда суҳбат уюштирди. Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси