Расман: ЖССТ Тожикистонда янги вирус тарқалганидан огоҳлантирмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Тожикистонда ўткир юқумли полиомиелит касаллиги тарқалмоқда. Бу ҳақда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти алоҳида расмий баёнот билан чиқди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 март ҳолатига кўра, асаб системасини фалаж қиладиган хасталик ҳозиргача 4 нафар болада аниқланган, беморлар поливирусга(цПВВП2) учраган.

8 март куни ЖССТ аниқланган ҳолатлар ҳақида маълумотларни ўрганиб чиқиб, мамлакатда вазиятни иккинчи даражадаги фавқулодда ҳолат сифатида таснифлаган.

Таъкидланишича, цПВВП2 биринчи ҳолати ўтган йил 22 ноябрда (ўткир фалаж (ОВП) бошланиши билан кузатилган) Хатлон вилоятида аниқланган ва Покистонда айланиб юрган вирус тури билан боғлиқ.

Иккинчиси эса шу йилнинг февраль ойида Хатлон вилоятида ОВП аломатлари бўлган болада фалаж ҳолати тасдиқланган. 8 март куни Ҳисор шаҳрида болада фалажнинг яна икки ҳолати аниқланган.

Бундан ташқари, Душанбедаги янги ташкил этилган эпидемназорат пунктида учта намунада ҳам цПВВП2 аниқланган.

ЖССТнинг баёнотида айтилишича, мамлакатда юқумли касаллик билан боғлиқ ҳолатларни текшириш ишлари олиб борилмоқда.

2021 йил февраль ойида мамлакатда инактив полиовирус вакцинаси (ИПВ) ёрдамида умуммиллий эмлаш кампанияси якунланганди.

Полиомиелит – ўткир юқумли касаллик бўлиб, бунда марказий нерв тизими зарарланади. Фалаж билан ёки фалажсиз кечади. Хасталик, айниқса, болалар ўртасида кенг тарқалган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон ЖССТ

Баҳолаганлар

1081

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг