Расман! ЖССТ коронавирус пандемиясини эълон қилди
Олам
−
11 Март 2020
14736Жаҳон соғлқни сақлаш ташкилоти янги коронавируснинг дунёга тарқалиши билан боғлиқ вазият сабаб пандемия ҳолатини эълон қилди. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.
Пандемия – фавқулодда кучли эпидемия бўлиб, юқумли касалликнинг бир ёки бир нечта мамлакатни тўлақонлик камраб олиши билан характерланади.
ЖССТ жорий йилнинг 31 январь куни коронавирус сабабли дунёда хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилганди. Орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтиб, ташкилот пандемия эканини тан олди.
"Вазият пандемия деб аталиши ЖССТнинг ушбу коронавирус туфайли мавжуд таҳдидни баҳолаш мезонларини ўзгартирмайди. Бу ЖССТ қилаётган ишларга ҳам, бошқа давлатлар қилиши керак бўлган ишларга ҳам таъсир кўрсатмайди", дейилади ташкилот баёнотида.
Маълумот учун, вирус билан боғлиқ вазият Хитойда ўнглана бошлагани билан Европа давлатларида янги ку билан авж ола бошлади. Италия, Испания, Франция, Германияда вазият кундан кунга оғирлашяпти. Италияда коронавирусга чалинганлар сони 10 мингдан ошиб кетди.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 119 давлатга кириб борди. Ундан ҳалок бўлган 4299 нафарга, касалланганлар 119 214 нафарга етди.
Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь