Расман: Жеко Истанбул клуби футболчисига айланди

Спорт

image

Италиянинг Интер клуби ҳужумчиси Эдин Жеко Туркиянинг “Фенербахче” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Эдин Жеконинг Истанбул клуби билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. “Фенербахче” 37 ёшли ҳужумчига йилига камида 5 миллион евро маош тўлайди.

Эдин Жеко 2021 йилдан бери “Интер” сафида тўп суриб келаётганди. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Маълумот учун, босниялик футболчи фаолияти давомида “Вольфсбург”, “Манчестер Сити” ва “Рома” каби клубларда тўп тепган. “Transfermarkt” унинг трансфер нархини 4 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фенербахче Эдин Жеко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг