Расман: Ўктам Барноев Бош вазир ўринбосарлигига тайинланди
Жамият
−
28 Февраль 2020
9860Аввалроқ, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 28 февраль куни Ўктам Исоевич Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш ва шу муносабат билан Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
У 1986 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.
1986-1995 йилларда – Бухоро вилояти 6-сон қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциясининг техник бўлими муҳандиси, техник назорат муҳандиси, дирекция директорининг қурилиш бўйича ўринбосари, дирекция директорининг молиявий ишлар бўйича ўринбосари;
1995-1997 йилларда – “Амубухороканалқурилиш” бошқармаси бошлиғининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари;
1997-2000 йилларда – Бухоро вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодиёт ва ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари;
2000-2000 йилларда – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳисоб ва ҳисобот услубиёти бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
2000-2001 йилларда – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иқтисодий ночор корхоналар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи;
2001-2002 йилларда – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини санация қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи;
2002-2004 йилларда – Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси етакчи мутахассиси;
2004-2005 йилларда – Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири;
2005-2007 йилларда – Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири;
2007-2008 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари;
2008-2010 йилларда – Самарқанд вилояти ҳокими;
2011-2016 йилларда – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги “Ўзсувназорат” республика сув инспексияси бошлиғи вазифасини бажарувчи;
2016-2016 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги “Ўзсувназорат” республика сув инспексияси бошлиғи;
2016-2016 йилларда – “Ўзагрокимёҳимоя” аксиядорлик жамияти бошқаруви раиси бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси