Расман! Савиньо “Тоттенхэм”га ўтди
Спорт
−
15:04 429 1 дақиқа
Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси бразилиялик қанот ҳужумчиси Савиньони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, трансфернинг умумий қиймати 85 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. “Тоттенхэм” дастлаб 75 миллион фунт тўлайди, яна 10 миллион фунт бонуслар кўринишида назарда тутилган.
Савиньо “Манчестер Сити” сафида икки мавсум ўтказиб, 84 та учрашувда майдонга тушди ва 7 та гол урди. У “шаҳарликлар” билан Англия Кубоги ва Лига Кубогида ғолиб бўлган.
22 ёшли футболчи Бразилия терма жамоаси сафида 13 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урган.
Маълумотларга кўра, мазкур трансфер “Манчестер Сити” тарихидаги энг қиммат сотувга айланди. Савиньонинг трансфери аввалги рекорд эгаси Хулиан Альвареснинг “Атлетико Мадрид”га 64 миллион фунт стерлинглик трансферидан қимматроқ бўлди.
Live
Барчаси