Расман! Россия ҳеч қандай келишувсиз урушни давом эттиради
Олам
−
15 Ноябрь 2022
17441Россия Украинада “махсус ҳарбий операция”ни давом эттириш орқали ўз мақсадларига эришади, чунки Киев музокараларни истамайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Асосийси шундаки, мамлакат Президенти Владимир Зеленский томонидан бир неча бор таъкидланган Украина томонининг де-факто ва де-юре позицияси Украина де-факто ҳам, де-юре ҳам музокара олиб бора олмаслигини ва истамаслигини кўрсатади. Шундай қилиб, Россия Федерациясининг мақсадлари “махсус ҳарбий операция”ни давом эттириш орқали амалга оширилади", дейди Песков.
Шунингдек, у Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Хитой раҳбари Си Цзиньпинга Россия Президенти Владимир Путинни Украинадаги келишув бўйича музокаралар столига қайтишга ишонтириш ҳақидаги илтимосига ҳам изоҳ берган.
“Ҳозирча, биз музокаралар столини кўрмаяпмиз”, дейди Путиннинг матбуот котиби.
Унинг қўшимча қилишича, Кремль Зеленскийнинг G20 саммитида тинчликка эришиш бўйича ўн бандлик режаси ҳақидаги баёнотларини кўрган.
Бундан ташқари, у Россия ўз ҳудудида “махсус ҳарбий операция” вақтида бузилган инфратузилмани тиклаётганини, Украинада ҳеч қандай тиклаш ишлари ҳақида гап йўқлигини айтиб ўтган.
Дмитрий Песков журналистларнинг Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг “ҳамма ҳаммаси учун” формуласи бўйича маҳбусларни алмашиш ташаббуси ҳақидаги саволларига жавоб бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Зеленский бугун, 15 ноябрь куни Балида бўлиб ўтаётган G20 саммитида видеоконференцалоқа орқали чиқиш қилиб, жаҳон ҳамжамиятини Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатиш учун аниқ чоралар кўришга чақирди. Давлат раҳбари урушни тугатишнинг мажбурий шартларини айтди. Шу муносабат билан у Киевнинг таклифларини санаб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь