Зеленский Украинадаги урушни тугатиш шартларини айтди

Олам 13417
image

Расмий Киев жаҳон ҳамжамиятини Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатиш учун аниқ чоралар кўришга чақирмоқда. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский Балидаги G20 саммити иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди. 

“Ишончим комилки, Россиянинг бузғунчи уруши тўхтатилиши керак ва тўхтатилиши мумкин бўлган вақт келди”, дейди Украина давлати раҳбари. 

Давлат раҳбари урушни тугатишнинг мажбурий шартларини айтди. Шу муносабат билан у Киевнинг таклифларини санаб ўтди: радиация ва ядро хавфсизлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, энергия хавфсизлиги, барча маҳбусларни ва депортация қилинганларни озод қилиш, БМТ Низомини амалга ошириш ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ва дунё тартибини тиклаш, рус қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, экоцидга қарши курашиш, эскалациянинг олдини олиш, урушнинг тугашини белгилаш. 

Унга кўра, Россия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тасдиқлаши, ўз қўшинларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиши, шунингдек, урушдан етказилган зарарни қоплаши керак. 

Шунингдек, у урушдан кейинги хавфсизлик архитектурасининг асосий элементларини мустаҳкамлаш ва Россиянинг янги тажовузкорлигини олдини олиш мақсадида халқаро конференция ташкил этишга чақирди.  

Унинг қайд этишича, урушга қарши барча чоралар жорий этилганда томонлар уруш тугаши ҳақидаги ҳужжатни имзолаши керак. 

“Биз Россияни кутишига, ўз кучларини тўплашига, кейин эса террор ва глобал беқарорликнинг янги сериясини бошлашига йўл қўймаймиз”, дея қўшимча қилди Украина раҳбари.

Шунингдек, у, Россия келишувга эришгач, атайин бузадиган "Минск-3" шартномаси ҳақида гап ҳам бўлиши мумкинмаслигини алоҳида урғулади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 649
Рейтинг: 3
t
×