Расман: Махачев ва Оливейранинг реванш жанги тасдиқланди
Спорт
−
20 Июль 2023
7277Енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби Ислом Махачевнинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди. Бу ҳақда промоушеннинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, унинг навбатдаги жанги 21 октябрь куни Абу-Даби мезбонлигида бўлиб ўтадиган UFC 294 турнири доирасида ўтказилади. Ўша куни унга собиқ чемпион бразилиялик Чарльз Оливейра рақиблик қилади.
Маълумот учун, Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги биринчи жанг 2022 йилнинг 22 октябрь куни бразилияликка тегишли чемпионлик камари учун кечган эди. UFC 280 турнири доирасида ўтказилган мазкур баҳс дастлабки раундда россиялик спортчи фойдасига ҳал бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чарльз Оливейра соғлиги ва тайёргарлигидаги муаммолар сабаб бу жангни қабул қила олмаслинини маълум қилган эди.
“Очиғини айтганда мен учун октябр жуда эрта. Мен ноябр ёки декабрда жанг қилишга тайёрман. Мен кутишга тайёрман. Шуниси аниқ мен Абу-Дабида жанг қилолмайман. Кўрамиз UFC қандай қарорга келар экан”, деган Оливейра.