Оливейра Махачевга қарши жангдан воз кечди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC камари соҳиби Чарльз Оливейра амалдаги чемпион Ислом Махачевга қарши реванш жангидан воз кечди. Бунга унинг тайёргарлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ташкилот мазкур жангни 21 октябрь куни Абу-Дабида ташкил этишни режа қилишган. Бироқ бразилиялик жангчи ушбу муддатга қадар тайёр бўла олмаслигини маълум қилган ва ушбу жангни ноябр ёки декабр ойига кўчиришни сўраган. 

“Очиғини айтганда мен учун октябр жуда эрта. Мен ноябр ёки декабрда жанг қилишга тайёрман. Мен кутишга тайёрман. Шуниси аниқ мен Абу-Дабида жанг қилолмайман. Кўрамиз UFC қандай қарорга келар экан”, дейди Чарльз Оливейра.

Маълумот учун, Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги биринчи жанг 2022 йилнинг 22 октябрь куни бразилияликка тегишли чемпионлик камари учун кечган эди. UFC 280 турнири доирасида ўтказилган мазкур баҳс дастлабки раундда россиялик спортчи фойдасига ҳал бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг