Расман: Клопп “Ливерпуль”ни тарк этади
Спорт
−
26 Январь
10280Германиялик мутахассис Юрген Клопп жорий мавсум якунида “Ливерпуль” бош мураббийлигидан кетади. Бу ҳақда мутахассиснинг ўзи ОАВга берган интервьюсида маълум қилди.
“Мен бу клубни, шаҳарни ва мухлисларни яхши кўраман. Ишончим комил бўлгани учун шундай қарорга келдим. Менинг ҳам кучим тугаяпти. Ҳозирда менда ҳеч қандай муаммо йўқ. “Ливерпуль”да ўтказган йилларим учун ҳаммангиздан қарздорман”, дейди Клопп.
Маълумот учун, Клопп 2015 йилнинг 8 октябридан буён “Ливерпуль”ни бошқариб келаётганди. Бу вақт ичида 56 ёшли мутахассис “қизиллар” билан 10 та совринни қўлга киритди. “Ливерпуль” Юрген қўл остида Европа Чемпионлар лигаси, Англия чемпионати, Лига кубоги, Англия кубоги, UEFA суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.