Расман! Кэррик “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига тайинланди
Спорт
−
22 Май 1527 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” расман Майкл Кэррикни бош мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Қизил иблислар” матбуот хизмати Кэррик келаси мавсумда ҳам жамоани бошқаришини маълум қилди. У 2025 йилнинг январь ойидан бери ушбу лавозимда вақтинчалик мураббий сифатида ишлаган эди.
ОАВнинг хабарларига кўра, томонлар 2028 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган. Майкл Кэррик жорий йилнинг 13 январь куни Рубен Аморим ишдан бўшатилганидан сўнг, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган эди. Унинг бош мураббий сифатидаги дастлабки шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилган.
44 ёшли мураббий қўл остида манкунианликлар Англия Премьер-лигасидаги 15 та ўйиннинг 10 тасида ғалаба қозониб, кейинги мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишди.

Live
Барчаси