Расман! Ферран Торрес ПСЖ футболчисига айланди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ жамоаси “Барселона” ҳужумчи Ферран Торресни ўз таркибига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Париж клуби Торесс билан 2031 йилга қадар шартнома имзолаган. Маълумотларга кўра, ПСЖ26 ёшли ҳужумчининг трансфери учун Каталония клубига 50 миллион евро тўлаган.

Маълумот учун, Торрес 2022 йил январь ойидан буён “Барселона” сафида тўп тепиб келаётган эди. У каталонияликлар таркибида барча мусобақаларда 207 та учрашувда майдонга тушиб, 65 та гол урган ва 23 та голли узатмани амалга оширган.

“Transfermarkt” маълумотларига кўра, Ферран Торреснинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади. Шу тариқа, 26 ёшли испаниялик ҳужумчининг “Барселона”даги 4,5 йиллик фаолияти якунланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 июль куни Ферран Торрес Жаҳон чемпионати финалида гол уриб, Испания терма жамоасига чемпионликни тақдим этган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг