Расман: Эрондаги самолёт ҳалокатида 176 киши ҳалок бўлди
Олам
−
08 Январь 2020
8499Бугун, 8 январь куни Эрон пойтахти Теҳрондан учган “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли самолётнинг қулаши натижасида бортдаги барча одамлар ҳалок бўлди.
Самолёт бортида 167 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 6:12 да учган ва орадан 8 дақиқа ўтиб қулаган.
Қизил ярим ой жамияти эълон қилган суратларда самолётнинг сочилиб ётган парчаларини кўриш мумкин.
Украина ТИВ дастлабки маълумотларга кўра, самолёт йўловчилари ҳалок бўлганини тасдиқлади. Ҳозирда Украинанинг Эрондаги элчихонаси авиаҳалокада қурбон бўлган украиналикларнинг шахсини аниқлаш ишларини бошлаб юборган.
LiveБарчаси