Расман: Эрдўған Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишига розилик берди
Олам
−
01 Апрель 2023
5287Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 30 март куни Туркия парламенти Финляндиянинг НАТОга аъзолигини маъқуллаган эди. Бугун, 1 апрель куни Президент Эрдўған Финляндиянинг ҳарбий альянсга аъзолиги ҳақидаги парламент қарорини мақуллаб, жараённи якунлади. Президент қарори Туркиянинг Расмий Газетасида чоп этилди.
Қайд этилишича, Туркия ҳозирча Вашингтонга ратификация ҳужжатларини юбормаган. У Финляндиянинг НАТО аъзолигини маъқуллаган охирги давлат бўлган. Барча расмиятчиликлар бажарилгандан сўнг, Финляндиянинг НАТОга аъзолигини расмий рўйхатдан ўтказиш бир неча ҳафта давом этади.
Маълумот учун, 2022 йилнинг май ойида Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширган. Бироқ, Туркия PYD/YPG ташкилотларини террорчи деб эълон қилишни, террорчиликда ёки 2016 йилда мамлакатдаги давлат тўнтаришига уринишда иштирок этганликда айбланган шахсларни экстрадиция қилишни ва уларга қўйилган тақиқларни олиб ташлашни талаб қилиб, аъзолик жараёнига тўсқинлик қилишга уринган.
Ўтган йилнинг 28 июнь куни Мадридда НАТО саммити бошланишидан олдин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Финляндия Президенти Саули Ниинистё ўша пайтда Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон билан альянс Бош котиби бошчилигида музокаралар бўлиб ўтди. Унда номзодларга НАТО аъзолигига рухсат берувчи меморандум имзоланди. Анқара аввалроқ Финляндия ва Швеция билан имзоланган меморандум якуний эмаслиги ва Туркия парламенти уни маъқулламаслиги мумкинлигини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь