Расман: Covid'нинг янги штамми тарқалмоқда
Саломатлик
−
07 Август 2023
23361Covid-19 нинг янги варианти Буюк Британия бўйлаб жуда тез тарқалмоқда. Бугунги кунга келиб мамлакат аҳолисининг 7 нафаридан бирида ушбу инфекция аниқланяпти. Бу ҳақда “Indianexpress” нашри маълум қилди.
Вируснинг янги тури Eris ёки EG.5.1 деб номланади. Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги маълумотларига кўра, бу тур 31 июлда вируснинг янги варианти сифатида аниқланган. Шунингдек, бугунги кунга келиб Eris дунё бўйлаб энг кенг тарқалган иккинчи штаммга айланди.
Доктор Рави Кесарининг сўзларига кўра, Eris`да бир нечта мутациялар мавжуд бўлиб, улар Omicron`нинг олдинги вариантларидан фарқ қилади. Ушбу мутациялар кўпроқ тарқалиши ёки иммунитет тизимига қарши курашишда кучлироқ бўлиши мумкин.
“Eris варианти олдинги штаммларга нисбатан деярли 20 фоизга ўсиш устунлигига эга бўлиши мумкин, бу эса у илгари маълум бўлган Omicron штаммларига қараганда тезроқ тарқалишини англатади”, дейди “Max Healthcare” тиббиёт гуруҳининг директори Сандэп Будҳиража.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг табиий офатларни баҳолаш ва мувофиқлаштириш бўлими ва Женева соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари, доктор Сабине Капаси Eris вариантининг тарқалиши Covid-19 нинг асл штаммига жуда ўхшашини билдирди.
“Бирламчи тарқалиш усули – юқтирган одам йўталганда, аксирганда, гапирганда ёки нафас олаётганда чиқариладиган нафас олиш томчилари орқали. Бундан ташқари, юқтириш ифлосланган юзалар ёки нарсаларни ушлаш, кейин шу қўллар билан юзга, айниқса, оғиз, бурун ёки кўзларга тегиш орқали содир бўлиши ҳам мумкин”, дейди у.
Маълумотларга кўра, Eris бошқа мамлакатларда, шу жумладан АҚШ, Канада, Япония ва Австралияда ҳам аниқланмоқда. Инфекциянинг кўпайиши олдинги инфекциялар ёки эмлашлар оқибатида пасайган иммунитет билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда пандемия бошланганидан бери ҳозирга қадар 1637 та ўлим ҳолати кузатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь