Ўзбекистонда бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашди
Жамият
−
27 Апрель 2020
11284Жорий йилнинг 26 март кунидан эътиборан, Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди. Ушбу ёқилғининг нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилиб, 29 апрель кунидан бошлаб унинг нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.
Маълумотларга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан нефть маҳсулотларининг сотиш нархлари босқичма-босқич камайтириб борилади.
“АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин”, дейилади "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати хабарида.
Маълумот ўрнида, "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган эди. 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб, ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилди.
LiveБарчаси