Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Хитойга ташриф буюрди
Жамият
−
04 Сентябрь 2019
4406Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарларининг келишувига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов бошчилигидаги делегация ХХРга ташриф буюрди.
Ташриф асносида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян ва бошқа расмий кишилар, шунингдек, ишбилармон доира вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ўртасида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишув ва битимлар ижроси муҳокама қилинди. Икки давлат раҳбарларининг мунтазамлик касб этган учрашувлари ва сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Хитой ўртасида кўп томонлама стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон – Хитой хукуматлараро қўмитасининг ҳамкорлик бўйича бешинчи йиғилиши ўтказилди. Унда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш, инновациялар, технологиялар, шунингдек, транспорт коммуникациялари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган янги инвестиция лойиҳалари юзасидан истиқболли келишувларга эришилди.
Ўзбекистон делегацияси Щэньчжэнь шаҳрига ҳам ташриф буюрди. Бу ерда йирик компаниялар фаолияти билан танишилди ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунига кўра икки томонлама битимлар имзоланди.
LiveБарчаси