Рангник МЮга қайтиши мумкин
Спорт
−
10 Декабрь
1230Австрия терма жамоаси бош мураббийи Ральф Рангник “Манчестер Юнайтед”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда “SimplyUtd” хабар берди.
Манбага кўра, германиялик мутахассис “қизил иблислар” сафида спорт директори лавозимини эгаллаши мумкин. Бу лавозим Ден Ашворт истеъфога чиққанидан кейин бўш қолди.
Рангник 2021 йилнинг декабрида “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимини эгаллаган ва шартномага кўра, мавсум охирида клуб маслаҳатчиси бўлган. 2022 йилнинг баҳорида у Австрия терма жамоасини бошқариши маълум бўлди. Терма жамоанинг талаби туфайли Рангник терма жамоадаги фаолиятини “Манчестер Юнайтед”даги маслаҳатлашув билан бирлаштира олмади.
Маълумот учун, 66 ёшли мутахассис қўл остида МЮ 29 та ўйин ўтказган. Фаолияти давомида Рангник “Локомотив”, “РБ Лейпциг”, “Нью-Йорк Ред Буллз”, “Залцбсург” ва бошқа бир қатор клубларда ишлаган.