Рамзан Қодировга “халқ отаси” унвонини бериш таклиф қилинди
Олам
−
02 Февраль 2023
5913Чеченистон парламенти Рамзан Қодировнинг унвонини “халқ отаси” титули билан тўлдириш борасида расмий таклиф билан чиқди. Бу бўйича ҳужжат парламент веб-сайтида эълон қилинган.
“Чеченистон раҳбари деган сўзлардан кейин биринчи хатбоши “Мехкан да” деган сўзлар билан тўлдирилсин”, дейилади таклиф ҳужжатида.
Маълум бўлишича, чечен тилида “Мехкан да” ибораси сўзма-сўз “халқнинг отаси” деган маънода ишлатилади.
Ушбу ташаббус Чеченистон парламентининг 20 нафар депутати ҳамда парламенти спикери Магомед Даудов томонидан қўллаб-қувватланган.
Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг жияни, 26 ёшли Ҳамзат Қодиров Республикада мулк ва ер муносабатлари вазири лавозимига тайинланган эди.
LiveБарчаси