Рамзан Қодиров мазлум халқларни ҳимоя қиладиган армия тузмоқчи
Олам
−
02 Май 2023
6791Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мазлум халқларни ҳимоя қилувчи армия тузиш истаги ҳақида гапирди. Бу ҳақда “Kommersant.ru” нашри хабар берди.
Рамзан Қодировнинг фикрича, тузилажак армия халқларни “ўзини демократик деб атайдиган” давлатлардан ҳимоя қилади.
“Сўнгги пайтларда мен яхши армия тузиш ҳақида ўйлаяпман ва у ўзини энг демократик деб атаган давлатлар тажовуз қилаётган халқларни ҳимоя қилади”, дейди Қодиров.
Шунингдек, Қодиров бутун дунё бўйлаб одамларидан ташкил топган махсус тайёрланган жамоани бирлаштириш истагида эканлигини ҳамда армиядагилар бир тийин учун эмас, балки тартиб учун ўз ҳаётини беришга тайёр ватанпарварлар бўлиши кераклигини қўшимча қилган.
“Бу жуда қийин йўл, лекин биз бунга интиламиз ва олға борамиз”, дея таъкидлаган Чеченистон раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь