Рамзан Қодиров мазлум халқларни ҳимоя қиладиган армия тузмоқчи

World

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мазлум халқларни ҳимоя қилувчи армия тузиш истаги ҳақида гапирди. Бу ҳақда “Kommersant.ru” нашри хабар берди.

Рамзан Қодировнинг фикрича, тузилажак армия халқларни “ўзини демократик деб атайдиган” давлатлардан ҳимоя қилади.


“Сўнгги пайтларда мен яхши армия тузиш ҳақида ўйлаяпман ва у ўзини энг демократик деб атаган давлатлар тажовуз қилаётган халқларни ҳимоя қилади”, дейди Қодиров.

Шунингдек, Қодиров бутун дунё бўйлаб одамларидан ташкил топган махсус тайёрланган жамоани бирлаштириш истагида эканлигини ҳамда армиядагилар бир тийин учун эмас, балки тартиб учун ўз ҳаётини беришга тайёр ватанпарварлар бўлиши кераклигини қўшимча қилган.

“Бу жуда қийин йўл, лекин биз бунга интиламиз ва олға борамиз”, дея таъкидлаган Чеченистон раҳбари.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends