Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигини бошқа бировга топширди

Олам

3 (7)

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 13 январдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга яроқсизлиги туфайли Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинча бажара олмайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Қодировнинг вақтинча истеъфосини ўзида акс эттирган фармойиш 13 январь, душанба куни имзоланган. 

"Чеченистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига мувофиқ, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлигим боис, 2020 йилнинг 13 январь кунидан Чеченистон Республикаси раҳбарлигини бажаришни Чеченистон Республикаси Ҳукумат раҳбари Хучиев Муслим Магомедовичга юклайман",  дейилади Чеченистон раҳбари ва ҳукумати сайтида эълон қилинган ҳужжатда.

Кеча Россия Федерациясида бошқарув тизимида ҳам ўзгаришлар кузатилиб, Медведев истеъфога чиққан эди.  Президент Путин  Федерал Солиқ Хизмати раҳбари Михаил Мишустинга Бош вазир лавозимини таклиф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон

Баҳолаганлар

1809

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг