Рамос Туркия клубига ўтмайди
Спорт
−
22 Август 2023
3697Туркиянинг “Бешиктош” клуби ПСЖ ва “Реал”нинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамосни ўз сафига қўшиб олиши ҳақиқатдан йироқ. Бу ҳақда “Бешиктош” ўз баёнотида маълум қилди.
Манбага кўра, турк клуби ва Рамос ўртасида ҳеч қандай келишув бўлмайди. Чунки “Бешиктош”да трансферни молиявий нуқтаи назардан амалга ошириш имконияти йўқ.
“Бешиктош” вице-президенти Эмре Кожадағнинг сўзларига кўра, 37 ёшли испаниялик футболчи янги клубида йилига камида 10 миллион евро ишлаб олмоқчи, Истанбул клуби эса футболчига бунча маош тўлай олмайди.
Рамос шу ёзда Франциянинг ПСЖ жамоасини тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида. “Севилья”да ҳам ўйнаган испаниялик футболчига “Галатасарой”дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.