Рамазон вақтида хатми Қуръонлар онлайн амалга оширилади – Усмонхон Алимов
Жамият
−
14 Апрель 2020
5570Аввалроқ, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши мамлакатда карантин ўрнатилган бир вақтда Рамазон қандай ўтиши юзасидан фатво бергани ҳақида хабар берган эдик.
Мусулмонлари идораси баёнотида Рамазон ойида мўмин-мусулмонлар таровиҳ намозларини, хатми Қуръонларни ўз оила аъзолари билан хонадонларида ўтказишлари тавсия қилинди. Шу билан бирга, Мусулмонлари идораси раҳбари, Муфтий Усмонхон Алимов онлайн хатми Қуръонлари ўтказилишини маълум қилди.
“Муборак Рамазон ойида мўмин мусулмонларимизнинг руҳини кўтариш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган қориларнинг хатми Қуръонлари онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилсин”, деди Усмонхон Алимов.
Муфтий барча мусулмонлар қўни-қўшни ва яқин қариндошларни тўплаган ҳолда ифторлик уюштириши карантин талабларига зид келиши баробарида Аллоҳ таолонинг ишбошиларга итоат қилиш ҳақидаги Нисо сураси: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!...” 59-оятига ҳилоф эканини эслатиб ўтди.
LiveБарчаси