Рамазон Темировнинг навбатдаги жанги Японияда бўлади

Спорт

image

Ўзбекистонлик ММА устаси Рамазон Темиров навбатдаги жангини ўтказиш учун Японияга жўнаб кетди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди. 

Темировнинг қайд этишича, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Япониянинг Сайитама шаҳрида Rizin 44 турнири ташкил этилади. Аҳамиятлиси, бу турнирда ўзбекистонлик ММА жангчиси маҳаллий спортчи Такаки Сояга қарши жанг қилади. Мазкур баҳсда Рамазон Темировга мураббий Жасур Алижонов секундантлик қилади. 

Маълумот учун, Рамазон Темиров профессионал фаолияти давомида 17 марта октагонга кўтарилиб, 14 марта ғалаба қозонган. Шунингдек, у 2 бор рақибларига имкониятни бой бериб қўйган ва 1 та жангида дуранг натижа қайд этган. Темировнинг япониялик рақиби Такаки Соя эса 18 та жангда иштирок этиб, 12 марта қўли баланд келган. У 5 та жангида мағлубиятга учраган ва 1 та жанги дуранг билан якунланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Рамазон Темиров Rizin Такаки Соя

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг