Рақобат тугади: Роналду Месси билан ўтган давр ҳақида гапирди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби футболчиси Криштиану Роналду “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси билан рақобати тугаганини айтди. Бу ҳақда спортчи “Record” нашрига берган интервьюсида маълум қилди

“Рақобат тугади! Бу давр жуда ажойиб эди, мухлисларга ёқарди. Криштиану Роналдуни севадиган одам Мессидан нафратланиши шарт эмас, иккаласи ҳам яхши ўйинчилар, иккаласи ҳам футбол тарихини ўзгартирди. Бизни бутун дунё ҳурмат қилишади ва шу асосий нарса. У ўз йўлидан кетади, мен ўзимникидан. Европадан ташқарида ўйнашимиздан қатъий назар, у ўз ишини, мен эса ўз ишимни қиламан. Кўрганингиздек, у яхши, мен ҳам яхши ишлаяпман, ҳаёт давом этмоқда. Биз 15 йил давомида саҳнани бўлишдик. Биз дўстмиз, демаяпман, лекин иш бўйича ҳамкасбмиз ва бир-биримизни ҳурмат қиламиз”, дейди Роналду.

Маълумот учун, 38 ёшли Роналду 5 карра “Олтин тўп” соҳиби, шунингдек, “ўзга сайёралик” 5 карра Чемпионлар лигаси, Европа чемпиони ва Миллатлар лигаси ғолиби ҳисобланади. У 2022 йилнинг декабрида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолади. Хабар қилинишича, унинг маоши рекламадан тушган даромадни ҳисобга олган ҳолда йилига 200 миллион еврони ташкил қилади.

Месси эса 7 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. Футболчи бу бўйича рекордчи саналади. Аргентина терма жамоаси таркибида спортчи Жаҳон кубоги (2022), Америка кубоги (2021) ва Олимпия ўйинларида (2008) ғолиб чиққан. Жорий йилнинг июль ойида у “Интер Майами” футболчисига айланди, шартнома 2025 йилгача имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Криштиану Роналду Интер Майами Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг