Рақобат қўмитаси “Ипотекабанк”ни жаримага тортди
Жамият
−
19 Июль
4403Аввалроқ “Ипотекабанк”га нисбатан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари бузилиш аломатлари билан иш қўзғатилганди. Бугун, 19 июль куни “Ипотекабанк”га нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, махсус комиссия “Ипотекабанк” АТИБ томонидан номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйилган деб топиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан банкка кўрсатма берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Korzinka” супермаркетлар тармоғи томонидан жойлаштирилган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борган ва унга нисбатан жарима қўллаганди.
LiveБарчаси