“Ипотекабанк”га нисбатан иш қўзғатилди
3-саҳифа
−
10 Июль
17144“Ипотекабанк” АТИБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари бузилиш аломатлари билан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Банкнинг интернетдаги расмий саҳифасида жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилишича, “Super” номли омонат тури шартларига мувофиқ, мижозлардан касса орқали депозитга қабул қилинган нақд пул маблағлари бўйича дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан ва кейинги уч ой учун 14 фоиздан ҳисобланган. Худди шунингдек, онлайн қабул қилинган депозит пул маблағлари бўйича эса мос равишда 26,09 ва 14 фоиздан ҳисобланиши маълум бўлган.
Бунда, “Super” номли омонат тури бўйича фақатгина дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан пул маблағлари берилса-да, ижтимоий тармоқдаги реклама ахборотида омонатнинг муҳим шартлари очиб берилмаган.
Юқоридагилар инобатга олиниб, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддаси (Рекламага доир асосий талаблар), 43-моддаси (Молиявий хизматлар рекламаси) ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси талаблари бузилиши юзасидан банкка нисбатан иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Агробанк” АТБнинг Тошкент вилояти бошқармасига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг бузилиши аломатлари бўйича тегишли тартибда иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда чора қўллангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси