Жалақудуқ ҳокими қарори ҳақиқий эмас деб топилди
Жамият
−
06 Декабрь 2019
4572Суд томонидан Жалақудуқ туман ҳокими 2013 йил 29 ноябрдаги 640-Қ-сонли қарорининг 11 ва 16-бандлари билан фуқаролар Д.Сулаймоновнинг ҳуқуқлари бузилган деб топилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилиш ишлари тартибга солинади.
Судда аризачи “Қишлоқ қурилиш банк” билан шартнома қилган ва пулларни тўлаган бўлса-да, ҳокимнинг юқоридаги қарорида келтирилган рўйхатдан унинг номи асоссиз тушириб қолдирилганини айтган. У кредитларни ўз вақтида тўлаб келганини ҳам қўшимча қилган.
Жалақудуқ туман маъмурий суди бу масалада гувоҳлар кўрсатмаларини тинглаб, қонун талабларини инобатга олган ва қарор чиқарган. Жалақудуқ туман ҳокимининг қарорининг тегишли бандлари ҳақиқий эмас, деб топилган.
Суд қарорида ёзилишича, аризачи 2017 йил 10 ноябрда Жалақудуқ туман ҳокими С.Турдиевга мурожаат қилган. Бу мурожаатга эса қонуний ёзма жавоб берилмаган. Ариза эса Жалақудуқ туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонасига юборилган. Кадастр бошлиғи эса низо борлигини ҳисобга олиб фуқаролик судига даъво қилишни билдирган. Ҳокимлик вакили эса ҳолатни тасдиқловчи далиллар тақдим қила олмаган.
Суд ҳолатни атрофлича ўрганиб Д.Сулаймоновнинг шикоят аризасини қаноатлантирган.