Раисий биринчи марта Ўзбекистонга келмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий 14-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, Олий даражадаги Ўзбекистон-Эрон музокаралари ва ташриф доирасидаги бошқа тадбирлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Икки мамлакат етакчилари кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқадилар, савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратадилар.

Учрашув якунида қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

15-16 сентябрь кунлари Президент Иброҳим Раисий ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида иштирок этади.

Маълумот учун, Иброҳим Раисий 2021 йилнинг августидан буён Эрон Ислом Республикаси Президенти лавозимида фаолият юритмоқда. Бу унинг Ўзбекистонга илк ташрифи. 

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раиси бундан аввал 2021 йилнинг сентябрь ойида Душанбеда учрашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисий

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг