Рафинья жароҳати сабаб сафдан чиқди
Спорт
−
02 Февраль 1366 1 дақиқа
Бразилия терма жамоаси ва “Барселона” клуби етакчиси Рафинья жароҳати туфайли жамоасининг “Альбасете”га қарши Испания кубоги чорак финал учрашувида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, бразилиялик футболчига ўнг сон мушагининг чўзилиши ташхиси қўйилган. Эҳтиёт чораси сифатида Рафинья кубок баҳсини ўтказиб юборади ва бир ҳафталик тикланиш даврини ўтайди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Рафинья “Барселона” сафида барча мусобақаларда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган. “Барселона” айни дамда Испания Ла лигаси турнир жадвалида 55 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона”нинг яна бир етакчиси Педри Чехиянинг “Славия” жамоасига қарши Чемпионлар лигаси ўйинида жароҳат олиб, 1 ойга сафдан чиққан эди.
Live
Барчаси