Рафаҳга янги зарба. 7 киши қурбон бўлди
Олам
−
28 Май
2320Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри шимоли-ғарбида кўчирилганлар учун чодир лагерига берган янги зарбаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар берди.
Унга кўра, Исроил армияси Фаластин анклавининг жанубидаги Тал ас-Султон ҳудудидаги қочқинлар лагери ва Индонезия шифохонасини интенсив ўққа тута бошлади. Ливаннинг “Al Mayadeen” телеканалининг хабар беришича, одамлар давом этаётган бомбардимон туфайли ҳудудни тарк этишга ҳаракат қилмоқда.
Тал ас-Султон 26 майга ўтар кечаси ракета зарбасидан сўнг чодирлар лагерида ёнғин келиб чиқиб, асосан аёллар ва болалар бўлган камида 45 киши ҳалок бўлгач, Исроил Мудофаа кучлари томонидан бомбардимон қилинди. Исроил мудофааси матбуот хизматининг хабар беришича, Бош штабнинг фактларни аниқлаш аппарати Рафаҳ зарбаси ҳудудида тинч аҳолининг ўлими ҳолатларини текширишни бошлаган.
2023 йил 7 октябрда Ғазо секторидан Исроил ҳудудига Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати жангарилари кириб келгани, чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва асирларнинг гаровга олиниши билан бирга Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Бунга жавобан Исроил Ғазони тўлиқ блокадага олганини эълон қилди, Ливан ва Суриянинг бир қисми ҳамда айрим ҳудудларига зарбалар беришни бошлади, шундан сўнг анклавда қуруқликдан операция бошлади. Тўқнашувлар Ғарбий Соҳилда ҳам содир бўлмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь